Марк-Андре тер Штеген тиззасидан жиддий жароҳат олганидан кейин "Барселона" янги дарвозабонга муҳтож эди. Ҳаммаси Каталония клуби Войцех Шесни билан шартнома имзолаши томон кетмоқда - польшалик кипер "кўк-анорранглилар" учун фаолиятини тиклашга рози бўлди.
Sport Mediaset'нинг испан ОАВларига таяниб хабар беришича, Шеснининг "Барселона"га ўтиши ҳақида кейинги ҳафтада расман эълон қилинади.