Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ла Лиганинг энг интригасимон қиёфаси

Баҳо:
+ | -

Испания Ла Лигасида чемпионлик курашида интрига талаб даражасида эмасми? Эҳтимол, ҳар мавсум ҳам «олтин» учун жанг мухлислар кутган ҳолатда қизимас...

Лекин Примерода рақобат юқори нуқтага етган йўналиш бор. Оддий айтганда, клубларга ҳамроҳ техник ҳомийлар - формалар таъминотчилари ўртасида мислсиз интрига шаклланган!

Ла Лиганинг янги мавсуми йўлга тушганига ҳали ҳеч қанча бўлгани йўқ, демак, чемпионат тожи учун интрига ҳақида гапиришга ҳали эрта. Эҳтимол, жорий мавсум чемпионлик учун кураш тафти олдингидек юқори даражага кўтарилар... Ҳозирча эътиборни футбол формаларига боғлиқ фактларга буриш мақсадга мувофиқ. Диқат қилинг, Испания элит дивизионидаги 20та жамоа янги мавсумга нақ 10 бренд маҳсулотида киришди. Таққослаш учун, аввалги мавсум Ла Лигада техник ҳомийлар сони 8та эди. Демак, бу борада ўсиш бор.

Ла Лига кенгликларига бош суққан 2та янги компания - Kappa ва Kelme. Биринчиси «Валья­долид» билан ҳамкорлик қилаётган бўлса, иккинчиси «Эспаньол»ни «кийинтирмоқда». Умуман, мавсум-2024/2025да нақ 4та фирма 3тадан жамоага «эга». Хуллас, етакчилик Nike, Hummel, Puma ва Joma ихтиёрида. Castore ва Macron қаноти остида эса 2тадан клуб бор. Спорт оламида гегемон саналган Adidas Испанияда биргина «Реал» билан чекланаётганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. Ваҳоланки, Германия бренди ўтган мавсум 4та жамоа­ни экипировкалар билан таъминлаганди. Бироқ «Гранада» Сегундага тушиб кетган бўлса, «Осасуна» ва «Сельта» Adidas билан ҳамкорликни тўхтатди.

Испания Ла Лигаси клублари техник ҳомийлари

Nike (АҚШ) - 3та клуб: «Атлетико», «Барселона», «Мальорка»

Hummel (Дания) - 3та клуб: «Сельта», «Бетис», «Лас-Пальмас»

Puma (Германия) - 3та клуб: «Алавес», «Жирона», «Валенсия»

Joma (Испания) - 3та клуб: «Хетафе», «Вильярреал», «Леганес»

Castore (Англия) - 2та клуб: «Атлетик», «Севилья»

Macron (Италия) - 2та клуб: «Осасуна», «Реал Сосьедад»

Kelme (Испания) - 1та клуб: «Эспаньол»

Umbro (Англия) - 1та клуб: «Райо Вальекано»

Adidas (Германия) - 1та клуб: «Реал»

Kappa (Италия) - 1та клуб: «Вальядолид»

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:57, 25.09.2024.
Ўқилди: 1430 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.