Суперлигада 20-тур старт олди. "Нефтчи" клуби бу тур сафарда "Андижон" билан баҳс олиб борди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.
Менимча, дерби ажойиб тарзда бўлиб ўтди, аммо гол кўрмадик. Бугун майдон чиройли футбол ўйнашга имкон бермади. Шу боис, курашлар ва узун паслар кўпайиб кетди. Натижа адолатли.
Ҳисобдан қониқдингизми?
Албатта йўқ. Барчамиз спортчимиз ва ғалаба қозонишни истаймиз. Ҳеч ким дуранг учун майдонга чиқмайди.
Акбар Тўраевнинг жароҳати борасида янгилик борми?
Шифокордан сўраш керак. Ўтган баҳсда оғриқ сабабли уни захирага олган эдик.
Азизбек Амоновнинг ҳаракатлари ҳақида фикрингиз қандай?
Биринчи таймда улар бизга ёрдам бераётган эди, аммо иккинчи бўлимда бироз жисмоний толиқиш сезилди. Футболчи терма жамоага бориб, ўйин амалиётисиз қолмоқда. Ўйин тонуси йўқолади. Буни ўрнига қўйиш учун вақт керак.
Режангизда ўртоқлик учрашувларини ўтказиш режаси борми?
Албатта, музокаралар ўтказилмоқда. 25 кунлик паузани ўрнини тўлдиришимиз керак.
Билолхон Тошмирзаев ҳақида фикрингиз?
У жуда тезкор ва креатив футболчи, бироқ майдоннинг ҳолати уни зарарига ишлади. Унинг йўқлиги дарров сезилади. Бирданига 3 та позицияни беркитишга қодир ижрочини йўқлиги сезилади.
Финал ҳақида фикрингиз?
Агар ижрочилар маҳоратидан келиб чиқсак, Навбаҳорда кичик устунлик бор. Шунга қарамай, финал бир ўйиндан иборат бўлади. Бу ерда футболчилардаги иштиёқ ва мотивация кўп нарса ҳал қилади. Андижон футболчилари шу аспектларда фаол бўлса, рақиб таркибидаги ижрочиларга бас келиши мумкин. Жуда қизиқ ўйин кутмоқда. Биринчи навбатда характер юзага чиқади. У эса, Андижонда бор. Кучлиси ғалаба қозонсин.