«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани «Байер»га қарши бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида гапирди.
«Бу ўтган йилнинг энг яхши жамоасига қарши муҳим ўйин бўлади. Биз буни интиқлик билан кутмоқдамиз. «Бавария» ҳар доим фаворит. Биз ғалаба қозонишни истаймиз», - дея Компанининг сўзларини келтиради "Bayern & Germany".
Тўрт турдан кейин «Бавария» 12 очко билан Германия чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Байер» 9 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.