Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Бахтиёр Ашурматов: «Учинчи голни киритганимизда, иккинчи бўлим бунчалик оғир ўтмасди»

Баҳо:
+ | -

"Гулистон" ва "Шўртан" клублари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этган Бахтиёр Ашурматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Авваламбор, йигитларга, стадионга ташриф буюрган мухлисларга катта  раҳмат айтмоқчиман. Бугун жамоамиз аъзолари бор кучларини сарфлаб,  муҳим галабани кўлга киритишти. Мазкур муваффақиятда маҳаллий ишқибозларнинг улушини алоҳида қайд этишим лозим. Уларнинг тинимсиз қўллаб-қувватлаши натижасида футболчилар ҳужумкор футбол намойиш этишди.

Афсуски, учрашув якунланиши арафасида ўз дарвозамиздан гол олиб чиқдик. Натижада ўйиннинг сўнгги дақиқалари шогирдларим учун ниҳоятда оғир ўтди. Шунга қарамасдан баҳсни ғалаба билан тугаллашга эришдик. Учрашув хусусида гапирадиган бўлсам, биринчи бўлимда киритилган голлардан кейин таблода 2:0 натижаси акс қилди. Учинчи тўпни ҳам рақиб дарваозасига йўллашимиз мумкин эди. Аммо, буни уддалай олмадик. Назаримда, футболчиларда мана шу ҳисобни сақлаб қолиш истаги юқори бўлдими, асосий эътиборни ҳимояга қаратишди. Уч очкони ўз ҳисобимизга ёзиб қўйиш мақсадида тактик алшмаштиришни амалга оширдим. Қолаверса, иккинчи бўлим ташаббус меҳмонлар тарафига ўтди. Маълумки, малакали мутахассислардан бири Эдгар Гесс ғузорликларга устозлик қилади. Унинг тажрибаси эвазига меҳмонлар ҳисобни қисқартишнинг уддасидан чиқишди. Яна бир бор такрорлайман: агарда учинчи голни киритганимизда учрашув бунчалик оғир ўтмасди.

Айни пайтда таркибимизда бир қатор йўқотишлар мавжуд. Жумладан, жамоамиз сардори Хуршид Йўлдошев жароҳат олганлиги сабабли бизга кўмак бера олмаяпти. Айтайлик, у сафимизда ҳаракат қилганида балки янада ҳужумкор ўйин кўрсатармидик. Асосийси, ўзимиз учун керак натижага эга бўлдик.

Манба: www.fcguliston.uz
Киритилди: 09:12, 05.05.2013.
Ўқилди: 3398 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.