Кириш Регистрация

Аббос Файзуллаев: "3-голдан сўнг бироз бўлсада хотиржамликга берилдик"

Баҳо:
+ | -

ЦСКА-"Ахмат"(3:0) ўйинидан сўнг учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган (мавсумдаги 1-голини киритган) ҳамюртимиз Аббос Файзуллаев "Матч ТВ" каналига қисқача интервью берди. 

- Бош кийими (дўппи) нгизни мухлислар совға қилишдими? 
- Бу Ўзбекистонни анъанавий миллий бош кийими ҳисобланди ва менга мухлислар томонидан туҳфа қилинганидан жуда хурсандман.

- ЦСКАнинг 3-голида Сиз қатнашганмидингиз ёки ҳақиқатда ҳам Дарко Тодорович ўз дарвозасига урдими? 
- У ерда мен тўпга тегинмадим, автогол бўлди. Муҳими гол қайд этилди ва жамоамизга 3 очко олиб келди.  
- 1-гол ҳақида тўхталиб ўтсангиз, қандай қилиб шу ҳолда кутилмаган зарба бериш ғояси пайдо бўлди?

  - Аввалига алдамоқчи бўлдим ва кўрдимки мен билан рақиб ҳимоячи ўртамизда қисқа масофа қолганди. Шунда аслида икки оёғи ўртасини мўлжалга олгандим. Албатта мавсумдаги илк голимни урганимдан мамнунман.

  -  Умуман олганда ўйиндан олган таасуротларингиз. Четдан олиб қараганда 3-голдан сўнг ҳам хавфли вазиятлар сони кўпайишни ўрнига, пасайиш бўлди? 
- Шундай. 3-голдан сўнг хотиржамлига берилганимиз рост. Хайриятки, улар бизни жазолашмади ва бир дарвозамизнинг дахлсизлиги сақлаб қолдик. Муҳими 3 чок ва ғалаба, шундай эмасми?

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:51, 28.09.2024.
Ўқилди: 1701 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик