«Торино» ярим ҳимоячисига «Манчестер Сити» қизиқиш билдирмоқда.
"The Guardian" хабарига кўра, Родри жароҳати туфайли мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди, «шаҳарликлар» Самуэле Риччи билан шартнома имзолаш имкониятларини ўрганмоқда. Агар амалдаги Англия чемпионлари ўз етакчиларидан бирига ўринбосар излашга қарор қилсалар, ярим ҳимоячи асосий мақсадлар қаторига киради.
Қайд этилишича, италиялик камида 30 миллион фунтга тушади. Туринликлар Риччини мавсум ўртасида сотишни истамаслик эҳтимоли катта, айниқса жамоа ҳолатини ҳисобга олсак.
Жорий мавсумда Самуэле А Сериянинг бешта ўйинида қатнашди ва Италия терма жамоасида икки марта майдонга тушди.