"Ливерпуль" "Севилья" ҳимоячиси Хуанло Санчесни кузатиб бормоқда ва агар у келаси ёзда "Реал"га кетса, Трент Алехандер-Арнольднинг ўрнига ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Манбага кўра, футболчи учун курашда Премьер-лиганинг бир қанча клублари, жумладан, "Вест Хэм" ва "Арсенал" ҳам иштирок этмоқда. Қайд этилишича, “Севилья” 25 миллион евролик таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Санчес жорий мавсумда клуб сафида барча турнирларда бешта ўйин ўтказиб, битта гол урди.