Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти “Атлетико”га қарши учрашувда ҳакам билан баҳслашишни таъқиқлади. Испания чемпионатининг 8-туридан ўрин олган ушбу учрашув бугун, 29 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Манба берган хабарга кўра, италиялик мутахассис Ла Лиганинг 7-туридан ўрин олган “Алавес”га қарши ўйинда (3:2) футболчиларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлган. Сабаби улар ўйинда бош ҳакам билан тез-тез тортишиб, унинг қарорларига қарши чиққан. Анчелоттига кўра “қироллик клуби” футболчиларининг бу ишлари туфайли ўйин назоратини қўлдан бой берган.
Таъкидланишича, Анчелотти ҳужумчи Винисиус Жуниор билан алоҳида мулоқотга киришган. Италиялик мураббий бразилиялик футболчи ҳакам билан баҳслашмасдан эътиборини ўйинга қаратишини истамоқда.