Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед" сафида илк бор майдондан четлатилди.
"Қизил иблислар" сардори якшанба куни "Тоттенхэм" билан ўйиннинг 42-дақиқасида кийиниш хонасига йўл олди ва ўйин "шпорлар"нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 30 ёшли ярим ҳимоячи учун бу унинг "Манчестер Юнайтед"даги биринчи майдондан четлатилиши бўлди. Португалиялик барча турнирларда манкунианликлар сафида ўтказган олдинги 241 ўйинда ҳеч қачон қизил карточка олмаган.
Бруну Фернандес 2020 йилнинг январь ойида Лиссабоннинг "Спортинг" клубидан "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди. Унинг ҳисобида 242 та ўйинда 79 та гол ва 70 та голли узатма бор.