Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа "Атлетико"га қарши ўйинда жароҳат олди.
Белгиялик футболчи охиригача ўйнай олди, бироқ дерби якунлангач, "Лос-Бланкос" бош мураббийи Карло Анчелотти дарвозабон мушакларидан жароҳат олганини тан олди.
"Эртага у кўрикдан ўтиши керак", - дея италиялик мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтиради журналист Фабрицио Романо.