Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

«Бунёдкор» «Бухоро»га имкон қолдирмади

Баҳо:
+ | -

Тачмурод Агамуродов бошчилигидаги "Бухоро" жамоаси ОЧЛ нимчорак финалчиси ҳисобланган "Бунёдкор"га қарши ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмади. Ўйин тақдири эса биринчи бўлимдаёқ ҳал бўлиб улгурди.

Бухороликларнинг қаршилиги бор-йўғи 19 дақиқа давом этди. Айнан шу дақиқада Олег Зотеевдан пас қабул қилиб олган Лутфулла Тўраев бир зум шериклари очилишини кутди. Ҳамма унинг пас беришини кутиб турган паллада Лутфулла чап оёғида Қобулжоновнинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди - 1:0.

Орадан икки дақиқа ўтиб, Жасур Ҳасановнинг бурчакдан ошириб берган пасини Олег Зотеев боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни 2:0га оширди. Бу вазиятда "Бухоро" ҳимоячилари Пишур билан овора бўлиб қолишди.

Биринчи бўлим давомида Олександр Пишур рақиб дарвозасига 2та гол киритиб, ўз голлари сонини 7тага етказиб олди. Дастлаб украиналик ҳужумчи Ҳасанов томонидан етказилган тўпни бош билан дарвозага йўллаган бўлса, иккинчи голини эса 32 метрдан дарвозага жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлимда ташаббус мезбонлар томонида бўлди ва улар "Бухоро" жамоасини аяшди.

ОЛИЙ ЛИГА, 7-ТУР
“БУНЁДКОР” - "БУХОРО" - (4:0)
Голлар: Луфтулла Тўраев (19), Олег Зотеев (21), Олександр Пишур (33, 45)
Огоҳлантиришлар: Акмал Шораҳмедов (57) Отабек Валижонов (37)
"Бунёдкор": 1.Игнатий Нестеров, 2.Акмал Шораҳмедов (Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров 58), 4.Хайрулла Каримов, 5.Дилшод Жўраев, 6.Анвар Ғофуров, 7.Марко Блажич, 9.Игорь Таран, 11.Олександр Пишур, 13.Лутфулла Тўраев (Фозил Мусаев 54), 19.Жасур Ҳасанов, 33.Олег Зотеев
“Бухоро”: 20.Сардор Қобулжонов, 2.Наоя Шибамура, 4.Девид Ония, 5.Георгий Квесиашвили, 8.Алишер Маҳмудов, 10.Алишер Саноев, 11.Отабек Валижонов, 14.Воҳид Шодиев, 17.Отабек Нарзуллаев (Алексей Николаев 38), 21.Баҳриддин Ваҳобов, 24.Асқар Муҳиддинов
Ҳакамлар: Ҳ.Рўзиев (Тошкент), Р.Фозилов (Наманган), М.Мажидов (Наманган), А.Эргашев (Тошкент).
Назоратчи: А.Попов (Тошкент).
2013 йил 5 май, Тошкент, "Бунёдкор". 3162 мухлис.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:53, 05.05.2013.
Ўқилди: 3582 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.