"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике бўлажак ўйин учун Усмон Дембелени таркибдан чиқариб ташлаш ҳақида гапирди.
Франциялик вингер сешанба куни Лондоннинг "Арсенал" жамоасига қарши Чемпионлар лигаси ўйини учун парижликлар қайдномасига киритилмаган. Испаниялик мутахассиснинг қарори интизомий сабаблар билан изоҳланмоқда.
"Клуб раҳбарияти, директори ва президенти Дембелени жамоадан четлаштириш ҳақидаги қароримни қўллаб-қувватлади. Мен жамоани қуриш учун тайинланганман ва мен шундай қиламан. Албатта, Дембеле жамоамизнинг бир бўлаги бўлиб қолаверади", - дейди Энрике.