Мадриднинг "Атлетико" клуби "Реал" билан дербидан сўнг бир неча ўнлаб мухлисларни стадионга киришини тақиқлайди.
"Цвитас Метрополитано"да бўлиб ўтган Ла Лиганинг 8-тур учрашуви (1:1) 2-бўлимда "Атлетико" мухлислари "Реал" дарвозабони Тибо Куртуага трибунадан нарсаларни отишни бошлагани сабабли тўхтатилди. Мезбон мухлислар яна рақиблари ҳақида ҳақоратомуз ҳайқириқлар айтишди.
"Атлетико" тахминига кўра, 60 га яқин мухлисларни ўйинларга киришни тақиқлаши керак, деб хабар беради COPE журналисти Хуанма Кастанё. Клуб Куртуага нарса отган бир мухлисни аллақачон ўйинларга киришини тақиқлаб қўйган ва қолганларини аниқлаш устида ишламоқда.