"Аталанта" бош мураббийи Жан-Пьеро Гасперини ЕЧЛнинг 2-тур доирасида "Шахтёр" жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ҳар бир учрашув қийин, чунки биз ғалаба қозонишга ўрганиб қолган жамоалар билан тўқнаш келяпмиз. “Шахтёр”да кўплаб бразилияликлар бор ва биз уларнинг “Болонья”га қарши ўйинда қанчалик яхши ўйнашганини кўрдик. Бу, албатта, қийин синов бўлади" - деди Гасперини.
"Шахтёр" ҳамда "Аталанта" жамоалари ўртасидаги ўйин бугун соат 23:45да бошланади.