"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Чемпионлар лигасида африкалик футболчилар орасида гол уриш бўйича рекорд ўрнатди.
Мисрлик футболчи "Болонья"га қарши ўйинда (2:0) 75-дақиқада гол уриб, таблодаги якуний ҳисобни ўрнатди. Ҳозир Салоҳ ҳисобида Чемпионлар лигасида 45 та гол бор - бу африкалик футболчилар ўртасидаги турнир рекорди. "Ливерпуль" ҳужумчиси рейтингда 44 та гол урган ивуарлик машҳур собиқ ҳужумчи Дидье Дрогбани ортда қолдирди.
Муҳаммад Салоҳ 2017 йилдан бери "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Чемпионлар лигасидаги 45 гол кўрсаткичига эришиш учун футболчига атиги 81 та ўйин керак бўлган.