"Реал"нинг собиқ футболчиси Фернандо Гаго ички чемпионатда ҳалокатга учраган "Бока Хуниорс"нинг янги мураббийи бўлиши мумкин - клуб кетма-кет учта мағлубиятга учраган ҳолда бор-йўғи ўн учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Диего Мартинес истеъфога чиқишга мажбур бўлди ва "Бока" раҳбарияти энди янги мураббий қидирмоқда.
Бунда клубнинг янги президенти Хуан Рикельме катта рол ўйнайди ва унга "Реал" ва "Валенсия"нинг собиқ футболчиси Гагонинг номзоди ёқади.
У ва Рикельме фаолиятининг сўнгги босқичида "Бока"да бирга ўйнашган. Аммо ҳозир Гаго Мексиканинг "Чивас" клубини бошқармоқда.