Кириш Регистрация
28/02 00:45 Парма 1-1 Кальяри
28/02 01:00 Леванте 2-0 Алавес
28/02 01:00 Вулверхэмптон 2-0 Астон Вилла
28/02 17:30 Борнмут 1-1 Сандерленд
28/02 18:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетик Бильбао
28/02 18:45 Нефтчи 3-0 Машъал
28/02 19:00 Комо 3-1 Лечче
28/02 19:00 Локомотив 3-1 Сурхон
28/02 19:15 Динамо 1-2 Навбаҳор
28/02 20:00 Бёрнли 3-4 Брентфорд
28/02 20:00 Ливерпуль 5-2 Вест Хэм
28/02 20:00 Ньюкасл 2-3 Эвертон
28/02 20:15 Барселона 4-1 Вильярреал
28/02 22:00 Верона 1-2 Наполи
28/02 22:30 Мальорка 0-1 Реал Сосьедад
28/02 22:30 Лидс 0-1 Манчестер Сити
01/03 00:45 Интер 2-0 Женоа
01/03 01:00 Реал Овьедо 0-1 Атлетико
01/03 16:30 Кремонезе - Милан
01/03 18:00 Эльче - Эспаньол
01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:00 Фулхэм - Тоттенхэм
01/03 19:00 Ман. Юнайтед - Кристал Пэлас
01/03 19:00 Сассуоло - Аталанта
01/03 19:00 Брайтон - Ноттингем Форест
01/03 19:15 Насаф - Хоразм
01/03 20:15 Валенсия - Осасуна
01/03 21:30 Арсенал - Челси
01/03 22:00 Торино - Лацио
01/03 22:30 Бетис - Севилья
02/03 00:45 Рома - Ювентус
02/03 01:00 Жирона - Сельта
02/03 22:30 Пиза - Болонья

«Локомотив» футзалчилари тақдирланишди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, жорий йилги мавсум «Локомотив» футзалчилари учун омадли келди. Темирйўлчилар 2012-2013 йилги мавсумда ўзлари иштирок этган барча футзал турнирларида ғолибликни қўлга киритишди.

Жумладан, Аҳад Юсупов шогирдлари мавсум аввалида Ўзбекистон футзал ассоциацияси кубоги, кейин эса Ўзбекистон кубоги ва чемпионатида бош совринга эга чиқишди. «Локомотив»нинг бу муваффақиятлари жамоанинг бош хомийси ва муасссиси – «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК раҳбариятини ҳам бефарқ қолдирмайди. Шу боис яқинда жамоа муассислари томонидан «Локомотив» футзалчилари тақдирланишди. Тадбирда Ўзбекистон футзал ассоциациясининг биринчи вице-президенти Мухтор Ҳошимов, «Локомотив» профессионал футбол клуби президенти Равшан Икромов ҳамда бошқа масъул раҳбарлар иштирок этишди.

Тақдирлаш маросими аввалида сўз олган Ўзбекистон футзал ассоциацияси биринчи вице-президенти М.Ҳошимов сўнгги йилларда мамлакатимизда футзални ривожлантиришга катта эътибор берилаётгани ва бу жараёнда «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК ҳам муҳим ўрин тутаётганлигини алоҳида таъкидлади. Хусусан, «Локомотив» футзал жамоаси йилдан йилга юксалишга эришаётгани клубда ишлар тўғри йўлга қўйилганидан дарак беришини ҳам эътироф этди. Шундан сўнг «Локомотив» ПФК президенти Равшан Хурсандович Икромов ҳам «Локомотив» футзалчиларининг жорий мавсумда эришган ютуқларидан 65 минг кишилик темирйўлчилар «армияси» беҳад мамнун эканлигини таъкидлади ва ўз навбатида Компания раҳбарияти томонидан жамоани янада ривожлантириш ва уни янги босқичга олиб чиқиш учун қандай ёрдам ва кўмак зарур бўлса, барчаси муҳайё қилинишини билдирди.

Тадбир сўнгида «Локомотив» футзалчиларига «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТКнинг махсус эсталик совғалари топширилди.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 12:25, 06.05.2013.
Ўқилди: 3293 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.