"Тоттенхэм" бош мураббийи Анж Постекоглу Европа Лигасининг 2-тури доирасида "Ференцварош" жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида фикр билдирди.
"Мен бу ўйинни интиқлик билан кутяпман. Бу ажойиб ўйин бўлади. Ҳар бир еврокубок ўйини, айниқса, сафардаги ўйин осон эмас. Бу стадионда барчамиз учун яхши муҳит бўлишини биламан. Маҳаллий мухлислар ҳақиқатан ҳам ўз жамоасини қўллаб-қувватлашади, улар еврокубокни яхши кўришади ва менимча, бу футболчилар ва мен жуда интиқлик билан кутаётган нарса" - деди Постекоглу УЕФА расмий сайтига.
"Ференцварош" - "Тоттенхэм" жамоалари ўртасидаги ўйин бугун соат 21:45да бошланади.