АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи соврини учун номзодлар эълон қилинди.
Сентябрь ойи якунларига кўра, соврин учун 5 нафар мутахассис даъвогарлик қилмоқда.
Микел Артета (“Арсенал”) – бир ойда 2 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи – “+3”;
Унаи Эмери (“Астон Вилла”) – 2 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи – “+3”;
Энцо Мареска (“Челси”) – 3 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи – “+6”;
Марко Силва (“Фулхэм”) – 2 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи – “+3”;
Арне Слот (“Ливерпуль”) – 3 ғалаба, 1 мағлубият, тўплар фарқи – “+6”.
Соврин соҳиби 7 октябргача давом этадиган овоз бериш натижаларига кўра аниқланади.