"Ан-Наср" Яқин Шарқдаги вазият туфайли Эронга ўйин учун боришдан қўрқмоқда.
22 октябрь куни Криштиану Роналду тўп тепадиган Саудия Арабистони клуби Теҳронда "Истиқлол"га қарши ўйин ўтказиши режалаштирилган.
Marca хабарига кўра, "Ан-Наср" хавфсизлик нуқтаи назаридан ўйинга боришни истамаяпти. Қайд этилишича, Яқин Шарқда кескинлашиб бораётган можаро фонида Теҳрон минтақадаги энг хавфли шаҳарлардан бирига айланиши мумкин, шу сабабли Ар-Риёд клуби жамоани хавф остига қўймоқчи эмас.