Англия терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийи Ли Карсли "Челси" вингери Жейдон Санчонинг ўйини ҳақида гапирди.
"У улкан салоҳиятга эга футболчи, у ўзини қадрли ва севишини ҳис қиладиган уйни топди. У сўнгги пайтларда жуда яхши ўйнаяпти ва менимча, унга ўйнаш учун вақт керак", - деди Карсли.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" Санчони 2025 йилда мажбурий харид билан "Челси"га ижарага берган ва ёзда у клуб билан узоқ муддатли шартнома имзолаши мумкин бўлади. Қанот футболчисини сотиб олиш суммаси 30 миллион еврони ташкил қилади.