"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Арда Гюлер илк дақиқаларданоқ ўзини майдонда кўрсатиш имкониятига эга бўлиши мумкин.
19 ёшли футболчи ушбу мавсумда "Лос-Бланкос"нинг тўққизта ўйинида майдонга тушди, лекин бор-йўғи уч марта асосий таркибда. Relevo хабарига кўра, Гюлер шанба куни Тошкент вақти билан соат 22:00да бўлиб ўтадиган "Вильярреал" билан бўлажак Ла Лига учрашувида майдонга тушиш эҳтимоли катта.
Арда Гюлер бу мавсумда ҳали самарали ҳаракат қилмади.