Кириш Регистрация

Милитаода янги жароҳат бор

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби марказий ҳимоячиси Эдер Милитао жароҳатидан азият чекишда давом этмоқда.

Яқинда футболчи тиббий кўрикдан ўтиш учун Бразилияга жўнаб кетди - унинг чап сон қисмидан жароҳат борлиги аниқланди, деб хабар беради журналист Марио Кортехана. Шу тариқа, "Лос-Бланкос" марказий ҳимоячиси Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги йиғинига бориши даргумон. У "Реал Мадрид" қароргоҳида тикланиши кутилмоқда.

Эдер Милитао жорий мавсумда Карло Анчелотти жамоасида 12 та ўйинда майдонга тушиб, бир мартадан гол урган ва бир мартадан голли узатма берган.

Киритилди: 08:34, 07.10.2024.
Ўқилди: 906 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.