"Порту"нинг таянч ярим ҳимоячиси Алан Варела фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттириши мумкин.
Журналист Стив Кай хабарига кўра, "шаҳарликлар" 23 ёшли аргентиналик футболчини Родрининг ўрнига футболчи сифатида кўрмоқда. Маълум қилинишича, инглиз гранди скаутлари аллақачон Вареланинг ўйинини юқори баҳолаган.
Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 9 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.