«Ювентус»нинг собиқ ҳимоячиси Леонардо Бонуччининг фикрича, Маурицио Саррининг Турин клубини бошқариб юрган вақтини эслади. Сарри 2019 йилнинг ёзида «бьянконерилар»ни бошқарган ва бир йилдан сўнг клубни тарк этганди. Мутахассис бошчилигида жамоа А Серияда сўнгги чемпионликни қўлга киритди.
«Сарри «Ювентус» динамикасига мослашиш учун бор кучини сарфлади, аммо у нотўғри вақтда келди. COVIDдан олдинги даврда бизга икки ёки учта ғояни тушунтириб берадиган ва шунчаки жамоани бошқарадиган мураббий керак эди. Аллегри айнан шундай ишлаган», - деди Бонуччи.