"Милан" бош мураббийи Пауло Фонсека А Сериянинг 7-тури доирасидаги "Фиорентина"дан учралган мағлубиятдан (1:2) сўнг Италиядаги ҳакамликни танқид қилди. Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашувда ҳакам учта пенальти белгилаган эди.
"Мен ҳакамлик ҳақида гапиришни ёқтирмайман, лекин бу футбол эмас. Футбол контакт спортидир ва пенальти белгилаш учун бир тегишнинг ўзи етарли эмас. Оддий тегинишнинг ўзи кифоя, буни шу ҳафта охири ҳам кўрдик. Ва кейин ҳаммамиз асабийлаша бошлаймиз ва бу муаммога айланади. Бу футбол, цирк эмас. Мен шунчаки бизга қарши белгиланган пенальтилар ҳақида эмас, балки бизнинг фойдамизга белгиланган пенальтилар ҳақида ҳам гапиряпман. А Серияда нечта пенальти белгиланаркин, кўрамиз?" — деди Фонсеса Milan News билан суҳбатда.