Луи Саа Уэйн Рунини топ-клуб раҳбарида кўришни исташини айтди.
"Уэйн Руни футбол ўйнашни ва ўз билимларини футболчиларга етказишни жуда хоҳлайди.
Рунининг катта ва мазмунли жамоани бошқаришини кўришни истардим, лекин бу қийин йўл ва Уейн буни ҳаммадан кўра яхшироқ билади. Баъзан сиз тўғри вақтда керакли жойда бўлишингиз керак. Сизга тўғри имконият керак. Ўйлашимча, ҳозирча у ўзи чиндан ҳам ишлашни хоҳлаган футболчиларга мураббийлик қилиш имкониятига эга бўлмаган. Мен юқори савиядаги футболчилар ҳақида гапиряпман.
Бу кўп жиҳатдан Патрик Виейра муаммосини эслатади. “Кристал Пэлас”га келгач, у ерда бир муддат қолди, лекин ҳатто ўз даражасига яқин бўлган футболчилар билан ишламади. Баъзида бу билан шуғулланиш мураббий учун қийин бўлиши мумкин.
Яна бир мисол Фрэнк Лэмпард. Фаолиятининг бошида у ўз клуби "Челси"ни бошқариш имкониятига эга бўлди. Ҳа, у "Дерби Каунти"ни бошқарган, аммо "Дерби"дан "Челси"га ўтиш бу олдинга катта қадам эди", - дейди "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси.