Италиянинг “Милан” клубининг нидерландиялик ярим ҳимоячиси Тижани Рейндерс испаниялик ҳужумчи Альваро Моратани табиий етакчи деб ҳисоблайди.
"У аллақачон кийиниш хонасида етакчилик характерига эга эканлигини кўрсатди. У кўплаб клубларда ўйнади, катта тажрибага эга, катта ўйинларда ўзини кўрсатди.
"Милан"га ҳақиқатан ҳам бу тажриба керак, умид қиламизки, бу бизга ёрдам беради", - дея Рейндерснинг сўзларини келтиради pianetamilan.it.