Жон Дуран АПЛда «суперзахирачи» сифатида тобора баландроқ овозда ҳайқирмоқда
«Астон Вилла» ҳужумчиси 21 сентябрь куни «Вилла Парк»да «Вулверхэмптон»га қарши кечган ўйиннинг 62-дақиқасида майдонга тушиб, финал ҳуштаги янграши арафаси (90+4-дақиқа)да чиройли зарбаси билан якуний натижани ўрнатди - 3:1. Шу билан Дураннинг захирадан қўшилган ҳолда гол урган ўйинлари сони 4тага етди.
Алоҳида факт шуки, АПЛда 2023 йилнинг февралида дебют қилган Жон Дуран ҳозирга қадар чемпионатда «Астон Вилла» учун 9та гол урган бўлса, шундан 8тасини ««жокер» ролида нишонлади. Тўғри, у АПЛ тарихидаги энг сермаҳсул «жокер»лар қаторига кириши учун ҳали кўп йўл босиб ўтиши керак. Ҳозирда Англия чемпионати «суперзахирачилари» рейтингини Жермейн Дефо бошқариб турибди нақ 24та гол билан. Оливье Жиру эса АПЛдаги голларидан 21тасини захирадан тушган ҳолда тўплаган ва бу иккинчи юқори натижадир.
АПЛ тарихида захирадан майдонга тушган ҳолда энг кўп гол урган футболчилар
1). 24та гол
Жермейн Дефо
2). 21та гол
Оливье Жиру
3). 19та гол
Хавьер Эрнандес
4). 17та гол
Нванкво Кану, Оле-Гуннар Сульшер, Даниэль Старриж
5). 16та гол
Питер Крауч
6). 14та гол
Дэнни Уэлбек
7). 13та гол
Туре Андре-Флу, Робби Кин, Майкл Оуэн, Эндрю Коул, Даррен Бент, Виктор Аничебе, Эдин Жеко, Маркус Рэшфорд
8). 12та гол
Жеймс Милнер, Серхио Агуэро, Ромелу Лукаку
Яна бир томони, Жон Дуран чемпионатда бу борада муайян мавсум рекордини янгилаши мумкин. Ҳар ҳолда, ҳозирга қадар «жокер» мақомида рақиблар дарвозасини 4 марта ишғол қилишга улгурди, ўйинларнинг катта қисми эса ҳали олдинда. Бу статистика бўйича АПЛ рекорди эса мавсум-2012/2013да «Рединг» учун «жокер» сифатида 8та гол урган Адам Ле Фондрега тегишли. Демак, Дуран ҳозирнинг ўзида энг юқори кўрсаткичнинг ярмига етди. Экспертларнинг баҳолашларича, колумбиялик ҳужумчи 12 йилдан буён ўзгармаётган рекордни нафақат такрорлаш, балки янгилашга ҳам қодир. Фақат «Астон Вилла» бош мураббийи ундан «жокер» ролида фойдаланишда давом этса, бас. Колумбиялик шунинг баробарида захирадан тушиб урилган жами голлари сони бўйича Бирмингем клуби рекордини ҳам янгилаш имкониятига эга. Айни пайт «Астон Вилла» тарихидаги энг яхши «жокер»лар рўйхатида етакчилик қилаётган Жулиан Йоахим ҳисобида 10та гол бор. Дуран ҳозирга қадар бу борада Жон Карью (6та), Люк Мур (5та), Марлон Хэрвуд (5та) ва ватандоши Хуан Пабло Анхель (5та)дан ўзиб кетишга улгурди.
Умуман олганда, Дуран АПЛдаги фаолиятида 719 дақиқага тенг ўйин вақтида 9та гол урди. Демак, 1та гол учун ўртача ҳисобда 80 дақиқа сарфламоқда. Англия чемпионатида камида 2та гол урган футболчилар орасида биргина Алоҳида факт шуки, АПЛда 2023 йилнинг февралида дебют қилган Жон Дуран ҳозирга қадар чемпионатда «Астон Вилла» учун 9та гол урган бўлса, шундан 8тасини ««жокер» ролида нишонлади. Тўғри, у АПЛ тарихидаги энг сермаҳсул «жокер»лар қаторига кириши учун ҳали кўп йўл босиб ўтиши керак. Ҳозирда Англия чемпионати «суперзахирачилари» рейтингини Жермейн Дефо бошқариб турибди нақ 24та гол билан. Оливье Жиру эса АПЛдаги голларидан 21тасини захирадан тушган ҳолда тўплаган ва бу иккинчи юқори натижадир.
АПЛ тарихида захирадан майдонга тушган ҳолда энг кўп гол урган футболчилар
1). 24та гол
Жермейн Дефо
2). 21та гол
Оливье Жиру
3). 19та гол
Хавьер Эрнандес
4). 17та гол
Нванкво Кану, Оле-Гуннар Сульшер, Даниэль Старриж
5). 16та гол
Питер Крауч
6). 14та гол
Дэнни Уэлбек
7). 13та гол
Туре Андре-Флу, Робби Кин, Майкл Оуэн, Эндрю Коул, Даррен Бент, Виктор Аничебе, Эдин Жеко, Маркус Рэшфорд
8). 12та гол
Жеймс Милнер, Серхио Агуэро, Ромелу Лукаку
Яна бир томони, Жон Дуран чемпионатда бу борада муайян мавсум рекордини янгилаши мумкин. Ҳар ҳолда, ҳозирга қадар «жокер» мақомида рақиблар дарвозасини 4 марта ишғол қилишга улгурди, ўйинларнинг катта қисми эса ҳали олдинда. Бу статистика бўйича АПЛ рекорди эса мавсум-2012/2013да «Рединг» учун «жокер» сифатида 8та гол урган Адам Ле Фондрега тегишли. Демак, Дуран ҳозирнинг ўзида энг юқори кўрсаткичнинг ярмига етди. Экспертларнинг баҳолашларича, колумбиялик ҳужумчи 12 йилдан буён ўзгармаётган рекордни нафақат такрорлаш, балки янгилашга ҳам қодир. Фақат «Астон Вилла» бош мураббийи ундан «жокер» ролида фойдаланишда давом этса, бас. Колумбиялик шунинг баробарида захирадан тушиб урилган жами голлари сони бўйича Бирмингем клуби рекордини ҳам янгилаш имкониятига эга. Айни пайт «Астон Вилла» тарихидаги энг яхши «жокер»лар рўйхатида етакчилик қилаётган Жулиан Йоахим ҳисобида 10та гол бор. Дуран ҳозирга қадар бу борада Жон Карью (6та), Люк Мур (5та), Марлон Хэрвуд (5та) ва ватандоши Хуан Пабло Анхель (5та)дан ўзиб кетишга улгурди.
Умуман олганда, Дуран АПЛдаги фаолиятида 719 дақиқага тенг ўйин вақтида 9та гол урди. Демак, 1та гол учун ўртача ҳисобда 80 дақиқа сарфламоқда. Англия чемпионатида камида 2та гол урган футболчилар орасида биргина Эрлинг Холанднинг натижаси бундан яхшироқ - ҳар 79 дақиқада 1та гол. Эҳтимол, 20 ёшли футболчи ҳозирги суръатини пасайтирмаса, мавсум-2024/2025нинг ўзида «Вилла»нинг асосий таркибидан жой топар... Лекин Унаи Эмери ҳозирча уни захирада сақлаган ҳолда, зарур паллада жангга ташлашни маъқул кўрмоқда. Айтганча, испаниялик мутахассиснинг ўзи айнан «Вулверхэмптон» билан ўйинда «Астон Вилла» рекордчисига айланди. Яъни клуб билан АПЛда 39-ғалабасини нишонлаб, бу кўрсаткич бўйича Рон Аткинсон (38та ғалаба)дан ўзиб кетди. Умуман, жорий мавсум «Вилла» учун аввалгисидан ҳам яхшироқ давом этишига ишонч катта. Бинобарин, Эмери аллақачон омма, айниқса, россиялик футболчиларга оддий «мураббийча» эмаслигини исботлаб бўлди.
АПЛдаги голлар ҳисоби бўйича:
Жулиан Йоахим — 10
Жон Дуран — 8
Жон Карью — 6
Люк Мур — 5
Марлон Хэрвуд — 5
Хуан Пабло Анхель — 5
А.АҲМЕДОВ тайёрлади