"Манчестер Сити" ва "Милан"нинг собиқ ҳужумчиси Марио Балотелли Италия А Сериясидан иш топмоқчи. Tuttosport хабарига кўра, форвард хизматларига "Торино" қизиқиш билдирмоқда.
У Турин клубига эркин агент сифатида қўшилиши мумкин. "Торино" Балотеллини жароҳат олган Дуван Сапатага ўринбосар сифатида кўрмоқда.
34 ёшли ҳужумчининг сўнгги иш жойи Туркиянинг "Адана Демирспор" клуби бўлиб, у ўтган ёзда уни тарк этганди. Италиялик футболчининг трансфер нархи 650 минг еврога баҳоланмоқда.