Машҳур британиялик мураббий Дэвид Мойес "Манчестер Юнайтед" устози Эрик тен Хагнинг фаолияти ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Тен Хаг қийин вазиятда яхши чидамлиликни намойиш этмоқда. У ўзини тута билиши учун ҳурматга сазовор бўлиши керак. Унинг иши катта босим билан давом этмоқда. Мен Эрик ажойиб иш қиляпти, деб айтмоқчиман", - дея Мойес сўзларини келтиради Metro.