Тео Эрнандес икки ўйинга дисквалификация қилинди.
"Милан" ҳимоячиси "Фиорентина" билан ўйиндан сўнг (1:2) ҳакам Лука Пайреттога шикоят қилгани учун қизил карточка олди.
Италия футбол федерацияси спорт қўмитаси франциялик футболчини икки ўйинга дисквалификация қилишга қарор қилди, чунки у "бир неча марта ва ноўрин тарзда ҳакамга нисбатан жиддий ҳурматсизлик билан танқид қилган".
Эрнандес А Серияда "Удинезе" ва "Болонья"га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.