Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

“Тошкент йўлбарси”нинг 75 йиллиги бокс дарғалари билан нишонланди

Баҳо:
+ | -

2 октябрь куни “Тошкент йўлбарси” номи билан шуҳрат қозонган афсона, Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилган ўзбекистонлик биринчи боксчи Руфат Рисқиев қутлуғ 75 ёшни қарши олган эди. Бугун пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида ушбу юбилейга бағишланган тадбир ўтказилди.

Унда Спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, бокс фахрийлари ва кун қаҳрамонининг яқинлари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган расмийлар Руфат Асадовичнинг ўзбек бокси ривожига қўшган ҳиссаси, унинг кўплаб маҳоратли шогирдларни етиштиргани, афсонавий боксчимизнинг спортда кўрсатган юксак матонат ва жасорат каби хислатлари бугунги ёшларга ўрнак бўлишини алоҳида таъкидлашди ва эсдалик совғаларини тақдим қилишди. Тадбир давомида кўплаб спорт фахрийлари ва бошқа меҳмонлар ҳам Руфат Асадовични юбилей айём билан қутлаб, унга узоқ умр ва сиҳат саломатлик тилашди.

Маълумот учун, Руфат Асадович Рисқиев 1949 йил 2 октябрь куни Тошкент вилоятининг Оққўрғон шаҳрида таваллуд топган. 1974 йилги жаҳон чемпионатида зафар қучиб, дунё биринчилигида ғалаба қозонган илк ўзбек боксчиси бўлиб тарихга кирди. Шунингдек, Руфат Асадович Монреаль-1976 ёзги Олимпия ўйинларининг кумуш медаль соҳиби ҳисобланади. Унинг ўзбек бокс мактаби шаклланишидаги хизматларини ҳисобга олган холда 2019 йилдан эътиборан бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши иштирокчисига Руфат Рисқиев совринини топшириш йўлга қўйилди. Руфат Рисқиевнинг кўп йиллик меҳнатлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланган бўлиб, 2020 йил Президентимиз томонидан тақдим этилган “Дўстлик” ордени у кишининг шахсий мукофот ва совринлар коллекциясини яна биттага бойитган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси яна бир бор бокс афсонасини юбилей айёми билан самимий қутлаб, унга сиҳат-саломатлик ва узоқ умр тилаб қолади.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 16:12, 09.10.2024.
Ўқилди: 1155 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [5488]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3015]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2575]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2229]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2167]

Родриго "Реал"ни тарк этиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда [1895]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1758]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1688]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1663]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1615]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.