«Реал Сосьедад» ярим ҳимоячиси Мартин Субименди «Манчестер Сити»га ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
Аввалроқ «шаҳарликлар» жароҳат олган Родри Эрнандес ўрнини Субименди ёрдамида тўлдирмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.
«Ҳар доим миш-мишлар бўлади, лекин барибир мен учун энг яхши қарор «Реал Сосьедад»да қолиш деб ўйлайман. Бу клуб учун ҳали кўп иш қилишим керак, мен бу ерда ўсишни ва ривожланишни хоҳлайман», - дея Субименди сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.