«Наполи» ва Грузия терма жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Хвича Кварацхелия футболдаги орзуси ҳақида гапирди.
«Жаҳон чемпионатида Грузия терма жамоаси сафида ўйнашни орзу қиламан. Мен яна клубимни Чемпионлар лигасига олиб чиқмоқчиман. Мен буни ҳақиқатга айлантиришни жуда хоҳлайман», - деди қанот вингери.
Эслатиб ўтамиз, яқинда бўлиб ўтган Европа чемпионатида Кварацхелия Грузия терма жамоаси таркибида 1/8 финалга чиқди.