Мадриднинг «Реал» клуби ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени терма жамоани бўлажак ўйинларга сардорлик боғичи билан бошлаб тушиши ҳақида гапирди.
«Бу ғурур ва катта масъулият. Мураббий билан гаплашдик, у менга қарорини айтди. Мен жуда хурсандман», - деди Тчуамени.
Франция терма жамоаси таркибида 24 ёшли ярим ҳимоячи 36 та учрашувда иштирок этиб, 3 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.