Хоселу Карло Анчелоттини дунёнинг энг яхши мураббийи деб ҳисоблайди.
Мадридликлар собиқ футболчиси жамоанинг сўнгги ўйинлари фонида бош мураббийга танқидлари, хусусан, Чемпионлар лигасида "Лилль"дан учралган мағлубият (0:1) ҳақида фикр билдирди.
"Ҳозир Анчелотти ҳақида шубҳа қилиш хато бўларди. Менимча, у мавсумда ҳаммаси яхши бўлмайдиган пайтлар бўлишини билади. Бу дунёнинг исталган клубида бўлади ва у мураббий сифатида ва унинг ходимларида бу вазиятдан хотиржамлик билан курашиш, энг яхши ҳолатга ўтиш учун зарур шарт-шароит мавжуд.
У, албатта, жамоани тўғри йўлга сола олади, у айни дамда дунёнинг энг яхши мураббийи ва барча ўйинчилар билан энг яхши натижага эришмоқчи.
Ишончим комилки, у янада кўпроқ унвонларни қўлга киритади", - деди Қатарнинг "Ал-Гарафа" клубида ўйнаётган собиқ "Реал" футболчиси.