Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Спалетти Калафьорининг ўйинига юқори баҳо берди

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоаси бош мураббийи Лучано Спалетти Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳимоячиси Риккардо Калафьори ўйинига юқори баҳо берди.

"Калафьори керакли вақтда керакли жойда бўлиш қобилиятига эга. У жасур, масъулиятни ўз зиммасига олишдан қўрқмайди ва у ҳали жуда ёш бўлса ҳам, етукликка эришган. У турли позицияларда ўйнашни ўрганди, бу ҳам унга яхши футболчи бўлишга ёрдам берди.

Риккардонинг Премьер-лигадаги тажрибаси Италия терма жамоаси учун катта плюс. Биз учун хориж чемпионатлари муҳитини яхши биладиган футболчилар бўлиши муҳим", - деди Спалетти Миллатлар лигаси доирасида Бельгияга қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.

Киритилди: 08:45, 10.10.2024.
Ўқилди: 790 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.