"Барселона" дарвозабони Войцех Шесни "Ювентус"дан қандай кетганини эслади.
"Ювентус"да улар менга молиявий қийинчиликлар туфайли клубга жуда қимматга тушаётганимни айтишди. "Ювентус"га ҳурматим туфайли шартномани бекор қилишга рози бўлдим. Мен қолиб, шартноманинг сўнгги йили учун тўланиши керак бўлган пулни олишим мумкин эди, лекин мен шахсий муносабатларга ҳурматни сақладим. "Ювентус" ҳам менга ҳурмат билан муносабатда бўлди.
Энди мен фаолиятимнинг сўнгги йилини "Барселона"да ўтказишим керак - бу мен дуч келган энг катта қийинчилик. "Ювентус"га кўрсатилган ҳурматим учун дунё менга адолат кўрсатди", — деди Шесни Diario Sport нашрига берган интервьюсида.