Кириш Регистрация

Алиссон АПЛда ўз дарвозасига йўлланаётган зарбаларнинг 88,2 фоизини қайтармоқда

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" дарвозабони Алиссон Беккер жорий Премьер-лигада зарбаларни қайтариш фоизи бўйича етакчилик қилмоқда.

WhoScored хабарига кўра, бразилиялик дарвозабон "Ливерпуль" дарвозасига йўлланган зарбаларининг 88,2 фоизини қайтарган. Рейтингнинг иккинчи поғонасида "Ньюкасл"дан Ник Поуп - 81,1%, учинчи ўринда "Арсенал"дан Давид Райя - 80,6%. Рўйхатда кейинги ўринларда Роберт Санчес ("Челси") – 80,5 фоиз ва Матц Селс ("Ноттингем Forest") – 76,0 фоиз.

Эслатиб ўтамиз, Алиссон тиззасидан олган жароҳати сабаб бўлажак ўйинларда "Ливерпуль"га ёрдам бера олмайди. 32 ёшли дарвозабоннинг сафга қайтиши ноябрь ойининг иккинчи ярмига мўлжалланган.

Киритилди: 07:47, 11.10.2024.
Ўқилди: 672 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.