Италиялик мутахассис Фабио Каннаваро қайси клубда ишлашни истаётганини айтди.
"Охирги ҳафталарда мен чет эл клубларининг бир нечта таклифларини рад этдим, чунки мен Италияда қолиб, "Удинезе"даги ижобий тажрибадан сўнг А Сериянинг бошқа клубига ишга кирмоқчиман", - деди Каннаваро.
Каннаваро Хитойда ишлаган, у ерда маҳаллий клублар ва терма жамоага устозлик қилган. Мутахассис “Гуанчжоу” билан Хитой чемпионига айланди. Каннаваронинг охирги иш жойи "Удинезе" бўлган.