"Манчестер Сити" дарвозабони Эдерсон жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Гвардиола ўзида меҳрибонлик, ёвузлик ва зерикарлилик сифатларини мужассам этган. У яхши инсон, лекин баъзида зерикарли бўлиб қолади.
У жуда талабчан ва профессионал даражада шундай бўлиши керак. Шунингдек, ғазабланиши керак бўлганда ғазабланиши ҳам мумкин.
Демак, бу уч сифатнинг аралашмаси қачондир фойда беради. У майдондан ташқарида яхши, майдонда талабчан. Табиийки, жамоа ёмон ўйнаганда, ҳамма каби у ҳам ғазабланади", деди Эдерсон.