«Штутгарт» вингери Крис Фюрих Германия терма жамоаси сафида Миллатлар лигаси доирасида Босния ва Герцеговинага (2:1) қарши ўйинда жароҳат олди.
Унинг қўшимча мушак соҳасида мушак толаси ёрилиши қайд этилган. У жамоани тарк этди ва кейинги Нидерландияга қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Германия ва Нидерландия терма жамоалари ўртасидаги Миллатлар лигаси учрашуви 14 октябрь куни Мюнхенда бўлиб ўтади. 23.45 да бошланади.