УЕФА Миллатлар Лигаси “А” лигаси 1-гуруҳидан ўрин олган 3-тур учрашувида Польша ва Португалия терма жамоалари тўқнаш келди.
Учрашувни нидерландиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Ушбу баҳсда португалияликлар 3:1 ҳисобида зафар қучди.
26-дақиқада Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бернарду Сильва ҳисобни очди. 37-дақиқада Криштиану Роналду ҳисобидаги фарқни оширди,. Унинг голига Рафаэл Леао ассистентлик қилди. 88-дақиқада Польша футболчилари ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Мезбонлар уч голга 72-дақиқадаги Зелиньскининг голи билан жавоб берди.
Шу тариқа Роналду ўз ҳисобидаги голлари сонини 906 тага етказиб олди.
Миллатлар Лигаси, 3-тур
12 октябрь, якшанба
Польша — Португалия 1:3
Голлар: 0:1 — Сильва (26), 0:2 — Роналду (37), 1:2 — Зелиньски (78), 1:3 — Беднарек (88, автогол).
Польша: Скорупски, Давидович, Беднарек, Валюкевич (Кивер, 46), Залевски (Амиёу, 76), Зелиньски, Оеделе (Модер, 66), Шимански (Пионтек, 84), Франковски, Свидерски (Урбански, 76), Левандовски.
Португалия: Кошта, Мендеш, Диаш, Далот, Вейга, Сильва (Саму Кошта, 90+1), Рубен Невеш, Леау (Тринкау, 64), Фернандеш (Отавио, 90+1), Нету (Семеду, 82), Роналду (Жота, 63).
Огоҳлантиришлар: Нету (32), Валюкевич (45+1), Франковски (51), Скорупски (88), Пионтек (88).