Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид 1-2 Бавария
07/04 23:59 Спортинг 0-1 Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳимоячиси: "Осон бўлмаган ўйинда майдонга тушамиз"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳимоячиси Ғиёсжон Ризақулов Уругвайга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

— Октябрь ойида терма жамоа билан 4 та ўйин ўйнашимиз керак эди. 2 та учрашувни ўтказиб бўлдик, менимча, Аргентинага қарши керакли ўйинларда қатнашдик. Осиё кубогига кўп вақт қолмади, бу каби кучли рақибларга қарши ўйинлар орқали мусобақага тайёргарлик кўряпмиз.

Эртанги ўйин ҳақида

— Уругвай ҳам яхши жамоа, биз яна 2 та осон бўлмаган ўйинда майдонга тушамиз. Ўз имкониятимизни намойиш этиб, мураббийларимиз кўрсатмалари бўйича ҳаракатланамиз. Ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Жамоадаги ички муҳит

— Ички муҳит яхши, ҳамма биргаликда меҳнат қиляпти. Ҳаммамизда кайфият яхши, ўйинларга тайёргарликни давом эттиряпмиз, деди ҳимоячимиз.

Эслатиб ўтамиз, Уругвай U-20 ва Ўзбекистон U-20 ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан 16-октябрга ўтар кечаси соат 02:00 да старт олади.

Киритилди: 10:06, 15.10.2024.
Ўқилди: 854 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик