"Барселона" вингери Ансу Фати Каталония клубини тарк этишни истамаяпти. Бу ҳақда Diario Sport хабар бермоқда.
Манбага кўра, 21 ёшли испаниялик футболчи "Барселона"га жуда содиқ ва жамоанинг янги бош мураббийи Ханси Фликни кейинги ўйинларда ишонтиришга умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Фати ўтган мавсумни ижара асосида "Брайтон"да ўтказган. Маълум бўлишича, "кўк-анорранглилар" яна ўз тарбияланувчисини ижарага беришмоқчи. Жорий мавсумда Фати учта учрашувда қатнашиб, атиги 51 дақиқа майдонда ўтказди. Футболчининг "Барселона" билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt испаниялик футболчининг нархини 15 миллион еврога баҳоламоқда.