«Барселона» ярим ҳимоячиси Дани Ольмо жамоавий машғулотларга қайтди, дея хабар беради инсайдер Фабрицио Романо.
У Фермин билан Ла Лига 10-тури доирасида 20 октябрь куни «Севилья»га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ольмо 15 сентябрь куни «Жирона» билан ўйинда (4:1) жароҳат олганди. Бу мавсумда Дани «Барселона» сафида 3 та ўйинда 3 та гол урди.