Англиялик собиқ футболчи Девид Бекхэм ватандоши Жуд Беллингемнинг "Реал"даги муваффақияти ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйлашимча, Беллингем ўзининг ўйини туфайли "Реал" мухлисларининг меҳрини қозона олган. Келганидан сўнг у ўзини камтарин, меҳнатсевар инсон сифатида кўрсатди ва испан тилини ўрганиш истагини билдирди. Жуд - ажойиб футболчи", - дея "Реал"да ўйнаган Бекхэмнинг сўзларини келтиради Madrid Zone.