Мадриднинг “Реал” клуби ва Германия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос Европа чемпионати-2024 1/4 финалида испаниялик ҳимоячи Марк Кукурельянинг қўлига тўп теккан вазиятга изоҳ берди.
"Ушбу эпизодда пенальти тепилиши керак эди. Бу қўлга теккан тўп эди. Германия бу ўйинда ғалаба қозониши мумкин эди. Испания чемпионликка лойиқ эдими? Албатта. Ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмайди", деди Кроос.